Линклар

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Москвада Россия Президенти Дмитрий Медведев билан учрашди.

25 март кунги сўзлашувда Медведев Дамашқ расмийларини Кофи Аннаннинг тинчлик ташаббуси Сурия учун узоқ муддатли ва қонли урушдан қутулиб қолишнинг охирги имконияти бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Медведев Россия Аннаннинг тинчлик миссиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

Музокаралар бошланишидан олдин Кремл Сурия мухолифатига “ташқи қуролли ва сиёсий дастак тўхтатилмагунча” зўравонликка барҳам бериш амри маҳол эканини билдирди.

Президент Медведев билан учрашишдан олдин Кофи Аннан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара олиб борди.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати кучлари якшанба куни Ҳомс шаҳрини оғир қуроллардан ўққа тутгани оқибатида камида 24 киши нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG