Линклар

logo-print
Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига сўнгги олти йил ичида ётқизган сармояси 5,7 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Буни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан уюштирилган қабул маросимида маълум қилди.

Утро Интернет нашри хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида тузилган корхоналар сони 946тага етган. Улардан 353таси сўнгги уч йил давомида ташкил қилинган.

Россиянинг 111 та ширкати ва компаниялари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган.

Айни пайтда Россияда 410 та корхона ўзбекистонликлар иштирокида фаолият юритмоқда.

Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ичида Россия биринчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG