Линклар

logo-print
Тошкент шаҳрида бугундан бошлаб иссиқ сув берилиши чекланади.

Соҳа мутасаддиларига кўра, бу пойтахтда кейинги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.

26-30 март кунлари аҳолига иссиқ сув берилиши чекланган ҳолда иссиқлик тармоқларидаги максимал ҳарорат синовдан ўтказилади.

2-23 апрелда иссиқлик тармоқларидаги қувурлар синовдан ўтказилади.

Шу вақт мобайнида Тошкент шаҳридаги кўчаларга махсус рўйхат бўйича навбати билан иссиқ сув берилиши тўхтатилади.

Иссиқ сув ўчирилиши ҳақидаги жадвалнинг тўлиқ рўйхати “Тошкент оқшоми” газетасида эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG