Линклар

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клубини Осиёнинг энг яхши жамоалари орасида иккинчи ўринга қўйди.

IFFHS нинг ушбу рейтинг рўйхати 2001 йилдан 2011 йилнинг охиригача бўлган муддат давомида жамоалар қўлга киритган умумий натижаларга асосланган ҳолда эълон қилинган.

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси 921 очко билан биринчи ўринни эгаллаган.

“Пахтакор” билан бирга Саудия Арабистонининг бошқа бир жамоаси “Ал-Иттиҳод” бир хилдаги очко (869,5) билан иккинчи ўринда.

Сўнгги ўн йилликда Осиёдаги энг яхши жамоаларни жамлаган ушбу рўйхатга Ўзбекистоннинг 15 та футбол жамоаси киритилган.

41-ўриндан жой эгаллаган “Бунёдкор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” (34-ўрин) ва Қаршининг “Насаф” (38-ўрин) жамоаларидан ҳам паст кўрсаткичга эришган.
XS
SM
MD
LG