Линклар

logo-print
Бангладеш Ўзбекистондан пахта толасини тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган The Daily Star сайти маълумотига кўра, Бангладеш Савдо вазири бошчилигидаги делегация шартномани муҳокама қилиш учун Тошкентга сафарга тайёрланмоқда.

The Daily Star ёзишича, ҳозирча ушбу ташрифнинг аниқ санаси номаълум бўлсада, Бангладеш делегацияси апрел ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистонга келиши аниқ.

Бангладеш шу пайтгача ўзбек пахта толасини Европа давлатлари орқали сотиб олган.

Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тонна атрофида пахта етиштиради, 1 миллион тоннадан зиёд тола ишлаб чиқаради.

Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Россия, Хитой, Бангладеш, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликларига қарашли ширкатлардир.

Ўзбекистон пахта экспорти ҳажмининг 40 фоизи Россияга тўғри келади.

Ғарб ширкатлари болалар меҳнати сабаб ўзбек пахтасига бойкот эълон қилганига қарамай, ўтган йили Ўзбекистон 600 минг тонна пахта толаси сотишга эришди.
XS
SM
MD
LG