Линклар

Кондапогадаги жанжалда 14 ёшли ўзбек қизи жароҳатланди


Жума куни Россиянинг Кондопога шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчилар орасида келиб чиққан жанжал натижасида Ўзбекистон фуқароси бўлган 14 ёшли қиз жароҳатланди.

РИА Новости маълумотига кўра, жанжал дарс машғулотлари тугагач келиб чиққан.

Карелия полицияси Кондопога мактабидаги жанжал сабабларини ўрганмоқда.

Кондопога шаҳрида 2006 йилнинг 30 август куни руслар ва чеченлар ўртасида рўй берган миллатларо тўқнашувлар оқибатида икки киши нобуд бўлган, камида тўққиз шахс тан жароҳати олган эди.

Карелия Олий суди ушбу тартибсизликларда айбдор деб топилган Ислом Магомадовга 22 йиллик қамоқ жазоси тайинлаб, яна тўрт шахсга 3 йилдан 10 йилгача муддатга қамоқ жазоси тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG