Линклар

Тулуздаги етти одамнинг ўлимида айбланган Муҳаммад Мераҳнинг акаси Абдулқодир Мераҳга нисбатан расман тергов-суриштирув ишлари бошланди.

Париж судининг якшанба кунги қарорига кўра, Абдулқодир укаси содир этган қотилликларда иштирок этганликда айбланган.

Абдулқодир шанба куни Тулуздан Париж қамоқхонасига келтирилган.

Маҳфий хизматлар 29 ёшли Абдулқодир Мераҳнинг 2007 йилда Ироқдаги жанггариларга кўмак кўрсатганини аниқлагани айтилмоқда.

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Франция фуқароси 24 ёшли Муҳаммад Мераҳ Тулуз шаҳрида уч француз аскари ва яҳудий мактаби олдида тўрт кишини ўлдирганига иқрор бўлган эди.

22 март куни полиция ҳужуми пайти отиб ўлдирилган Муҳаммад Мераҳ ўз ҳаракатларини француз ҳарбийларининг мусулмон давлатларидаги аралашуви ва Фаластин халқининг қийналаётгани учун қасос олиш нияти билан изоҳлаган эди.

Франция расмийлари Муҳаммад Мераҳнинг Ал-Қоидага алоқаси борлиги ҳамда Афғонистон ва Покистонда тайёргарликдан ўтганлигини айтган.
XS
SM
MD
LG