Линклар

logo-print
Бугун Жанубий Корея пойтахти Сеулда дунёнинг элликдан зиёд давлат лидерлари иштирокидаги ядровий терроризм хавфи ва унга қарши кураш масаласига бағишланган саммит бошланади.

Икки кунлик саммит иштирокчилар орасида, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, АҚШ Президенти Барак Обама, Россия Президенти Дмитрий Медведовлар бор.

Халқаро анжуманда Эрон ва Шимолий Кореянинг зиддиятли ядровий дастурлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Расмий Пхенян апрел ойида Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан самога ракета учиришни режалаштирмоқда.

Пхеняннинг космик йўлдош учириш режаси АҚШ билан Шимолий Кореянинг ядровий дастурни тўхтатиш ҳақида келишувга эришганидан бир неча ҳафта ўтиб, кутилмаганда эълон қилинди.

АҚШ билан келишувга кўра, ядровий дастурни тўхтатгани эвазига Пхенян озиқ-овқат бўйича кўмак олиши лозим.

Вашингтон Пхеняннинг самовий спутникни учириши келишувга зид эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG