Линклар

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннаннинг Москва сафаридан сўнг Хитойга бориши кутилмоқда.

Аннан Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги режасини Россия қўллаб-қувватлашига эришишга ҳаракат қилди.

Кеча Россия Президенти Дмитрий Медведев Кремл Аннан режасини қўллашини айтиб, Сурияда фуқаровий урушнинг олдини олиш учун бу охирги имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Хитой ва Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия режимига қарши иккита резолюциясига вето қўйган, бироқ Аннан режасини қўлловчи баёнотга қўшилган.
XS
SM
MD
LG