Линклар

Атирауда террорда айбланган 47 киши маҳкамага тортилди


Атирау вилоят суди судяси Жахсилик Аланов вилоят имоми Нурбек Хажи Эсмагамбет билан.

Атирау вилоят суди судяси Жахсилик Аланов вилоят имоми Нурбек Хажи Эсмагамбет билан.

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида террорчиликда айбланган 47 киши устидан маҳкама бошланди.

21 ёшдан 32 ёшгача бўлган судланувчиларга террор гуруҳини тузиб, Атирау ва унга қўшни ҳудудларда террорчилик амалиётларини содир этганлик айби қўйилган.

Ҳозирча 47 шахснинг неча нафари қўлга олингани ва маҳкамага келтирилгани номаълум. Расмийларга кўра, айрим айбланувчилар сиртдан суд қилинмоқда.

Маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

Айбланаётганлар ўтган йили октябр ойида Атирауда бўлган икки портлашдан сўнг ҳибсга олинган.

Афғонистон-Покистоннинг чегараолди ҳудудларидан бирида жойлашгани айтилган "Жундул Ҳилафат" гуруҳи бу ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG