Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни ядровий материалларни хавфсизлантириш йўлидаги ишлари учун олқишлади.

Икки президент Сеулда иш бошлаган ядровий хавфсизликка оид саммит доирасида учрашди.

Расмий маълумотга кўра, Қозоғистон ҳукумати собиқ совет давридан мерос қолган 13 тоннадан зиёд тўйинтирилган уран ва плутонийни АҚШ ёрдамида хавфсизлантиришга эришган.

Душанба куни Сеул саммитида сўзлаган Барак Обама бу каби меросни хавфсиз, террорчиларнинг қўли етмас жойга кўчиришга муваффақ бўлгани учун Украинани ҳам олқишлади.
XS
SM
MD
LG