Линклар

logo-print
Хитой бошқаруви остидаги Тибетдан қувғин қилинган бир шахс Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўзига ўт қўйди.

У бу ҳаракатини Хитой раҳбари Ҳу Цзинтаонинг Деҳлига сафари олдидан норозилик акцияси тариқасида амалга оширди.

Айни кезда бу шахснинг Деҳли шифохонасига келтирилгани ҳамда у ерда тиббий муолажа олаётгани хабар қилинди.

У билан бирга Хитой раҳбари сафаридан норози бўлган мингга яқин тибетлик Деҳлига йиғилган эди.

Маълумотларга кўра, ўтган йил давомида Хитойнинг Тибет устидан ҳукмронлигидан норози бўлган 30га яқин одам ўзига ўт қўйган.
XS
SM
MD
LG