Линклар

logo-print
Туркия ҳукумати Дамашқдаги элчихонасини ёпди ва элчисини чақириб олди.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги буни Суриядаги аҳволнинг оғирлиги ва элчилик вакиллари хавфсизлигини сақлаш мажбурияти билан изоҳлади.

Ўтган ҳафтада Туркия бу давлатдаги барча фуқароларини имкон қадар тезроқ мамлакат ҳудудини тарк этишга чақирган эди.

Айни пайтда Туркиянинг Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрида жойлашган консулхонаси ҳануз очиқ қолмоқда.

Анқара раҳбарияти ўтган бир йил давомида Сурияда давом этган ва ҳануз тўхтамаган қонли тўқнашувларга кескин муносабат билдирган ҳамда Башар ал-Ассад режимига қарши бир неча санкцияларни жорий этган эди.
XS
SM
MD
LG