Линклар

logo-print
Омск вилояти Исилкўл тўмани Украинка қишлоғи ёнида Қозоғистон билан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Ўрмон орқали назорат постларини пиёда айланиб ўтаётган 24 ёшли ўзбек йигитини Омск чегарачилари ҳибсга олди, дея хабар қилади “Инфоканал” портали.

Маълум бўлишича, бундан аввал Россия суди исми келтирилмаётган ўзбекистонликнинг 5 йил давомида мамлакатга киришини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарган. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон фуқароси Омск шаҳрида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишни режалаштирган, дейилади хабарда.

Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш факти юзасидан ФСБ Чегара хизматининг Омск вилояти бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Мазкур қонунбузарлик бўйича 24 яшар ўзбекистонликка 2 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG