Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Россия билан кейинги мулоқотлари давомида ядровий қуролни қисқартиришга диққатини қаратишини айтди.

Шунингдек, у Эрон ва Шимолий Кореяни халқаро ҳамжамият ядровий қуролланишга тоқат қилмаслигидан огоҳлантирди.

Обаманинг бу баёнотлари дунёнинг 50 ортиқ давлати етакчилари иштирокида душанба куни Сеул шаҳрида бошланган икки кунлик ядровий хавфсизлик саммитида янгради.

Айни пайтда Обама ядровий қуроллари сони билан дунёда етакчи бўлган АҚШ ва Россия бу борада 2010 йилда келишиб олгани, келгусида қуроллар сонини қисқартиришга эришишини ҳам урғулади.

У шу йил май ойида Россиянинг қайта сайланган президенти Владимир Путин билан бўладиган учрашувлари чоғида бу масалани яна кун тартибига қўйишини айтди.
XS
SM
MD
LG