Линклар

Рим Папаси Бенедикт XVI коммунистик режим ҳукмрон бўлган Кубага ташриф буюрди.

Бенедиктнинг ушбу ташрифи Кубага сўнгги бор келганидан 14 йил ўтиб амалга оширилмоқда.

Сантяго аэропортида 84 ёшли Бенедиктни Куба президенти Раул Кастро кутиб олди.

Бенедикт кубаликлар учун очиқ ҳавода ибодат маросими ўтказиши режалаштирилган.

Рим Папаси ушбу ташрифидан аввал Куба раҳбариятини мамлакат бошқарувида марксизм ғояларидан воз кечишга чақирди.

Кеча Мексикага ташриф буюрган Бенедикт XVI Леон шаҳрида очиқ ҳавода 300 мингдан зиёд одам иштирокида оммавий ибодат маросими ўтказди.

Бенедикт ибодатчиларни тинчлик ва адолат учун курашишга чақириб, Мексикадаги ўн минглаб одам ўлимига сабаб бўлаётган наркотраффикни қоралади.
XS
SM
MD
LG