Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 12 қаватдан қулаб, ўлди


Якшанба куни кечқурин Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 46 ёшли электрик қурилиши кетаётган бинонинг 12 қаватидан қулаб тушиб, ҳалок бўлди.

Санкт-Петербург Тергов қўмитаси маълумотига кўра, воқеа "Северная долина" турур-жой мажмуаси ҳудудида содир бўлган.

"Эска Тор" ширкатида ишлаётган ўзбекистонлик техник хавфсизлик қоидаларига амал қилмай, хавфсизлик белбоғини боғламаган ҳолда ишлаган ва 12 қаватдан қулаб тушиб, олган жароҳати туфайли воқеа жойида жон бергани айтилди.
XS
SM
MD
LG