Линклар

logo-print
Кеча Афғонистон шарқида афғон полициячиси либосини кийган кишилар томонидан халқаро кучларнинг уч ҳарбийси отиб ўлдирилди.

НАТО расмийлари тарқатган маълумотга кўра, душанба куни афғон полициячиси кийимидаги кишилар томонидан иккита ҳужум уюштирилган.

Кеча кечқурин полициячи кийимидаги шахс назорат-ўтиш пунктларидан бирида НАТО аскарларини ўққа тутгани оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлган. Ҳарбийнинг қайси давлат аскари экани очиқланмади.

Шу куни эрталаб эса афғон полициячиси кийимидаги киши Ҳилманд вилоятида НАТОга қарашли Лашкар Гоҳ ҳарбий базасида Британиянинг икки аскарини отиб ўлдирди.
XS
SM
MD
LG