Линклар

Тошкентда ШҲТ аксилтеррор тузилмасининг йиғини бўлди


ШҲТнинг Тошкентдаги саммити, 11 июн 2010 йил.

ШҲТнинг Тошкентдаги саммити, 11 июн 2010 йил.

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузулмаси Кенгашининг 20-йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойнинг махсус хизматлари расмийлари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотнинг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Хабарларга кўра, йиғилиш сўнггида ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш борасида тегишли органлар ўртасида ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

2008 йилдан бошлаб штаб-квартираси Тошкентда жойлашган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритаётган идораси саналади.

2002 йил 7 июн куни таъсис этилган МАТТ Кенгаши ташкилотга аъзо давлатларнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириб боришини таъминлаб келмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.
XS
SM
MD
LG