Линклар

Халқаро валюта жамғамасининг собиқ раиси Доминик Стросс-Канга қўшмачиликка алоқадорлик айблови расман эълон қилинди.

Тергов хулосаларига кўра, Стросс-Кан Лилл, Париж ва Вашингтонда фоҳишалар иштирок этган кечаларда бир неча бор иштирок этгани аниқланган.

63 ёшли Стросс-Кан бу аёлларнинг фоҳиша эканлигини билмаганини айтиб, ўзига қўйилган айбловни инкор қилди.

Кан ўтган йилнинг май ойида Манхэттендаги ҳашаматли меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганлик айби билан ҳибсга олинган эди.

23 август куни Ню Йорк суди ҳаками Стросс Канга қўйилган барча айбловни олиб ташлаб, меҳмонхона ходимасининг кўрсатмалари шубҳали бўлганини маълум қилди.

Айни воқеага қадар Доминик Стросс Кан жорий йил Францияда ўтказиладиган сайловда президентлик лавозимига асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралаётган эди.
XS
SM
MD
LG