Линклар

Ўтган йили 55 минг фуқаронинг ҳуқуқлари қайта тикланди


Ўтган йили Ўзбекистонда прокуратура идоралари томонидан ўтказилган 26 минг 773 та текширув натижасида ҳуқуқлари бузилган 55 мингдан зиёд фуқаронинг ҳуқуқлари қайта тикланди.

Бу маълумотлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг сўнгги йиғилишида қайд қилинди.

Шунингдек, ўтган йили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари бузилгани бўйича прокуратура органлари 5 мингдан зиёд ҳолатни ўрганиб, 1639 та тадбиркорнинг ҳуқуқлари қайта тикланган.
XS
SM
MD
LG