Линклар

logo-print
Жанубий Корея пойтахти Сеулда дунёнинг элликдан зиёд давлат лидерлари иштирокида ўтаётган ядровий терроризим хавфи ва унга қарши кураш масаласига бағишланган саммит сешанба куни якунланади.

Икки кунлик саммит иштирокчилар орасида, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, АҚШ Президенти Барак Обама, Россия Президенти Дмитрий Медведовлар бор.

Халқаро анжуманда Эрон ва Шимолий Кореянинг зиддиятли ядровий дастурлари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, анжуманда муҳокама қилинаётган асосий масалалардан бири ядровий қуролларнинг террористик гуруҳлар қўлига тушиб қолишини олдини олишдир.

АҚШ президенти Барак Обама саммитдаги чиқишида Эрон ва Шимолий Кореяни халқаро ҳамжамият ядровий қуролланишга тоқат қилмаслигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Обама ядровий қуроллари сони билан дунёда етакчи бўлган АҚШ ва Россия бу борада 2010 йилда келишиб олгани, келгусида қуроллар сонини қисқартиришга эришишини ҳам урғулади.
XS
SM
MD
LG