Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:29

Ўзбекистон-Сурия 2-1


27 март куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Вьетнам пойтахтида Сурия жамоасини мағлуб этди.

Ханой шаҳрининг Май Дин стадионида ўтказилган ўйин ўзбек футболчилари учун 2012 йилги Лондон ёзги Олимпиада ўйинларига чиқишларига йўлланма учун сўнгги имкониятлардан биридир.

Ўйиннинг биринчи бўлими ўзбекистонлик футболчилар мағлубияти билан тугади. 15 дақиқада Суриянинг яримҳимоячиси Шахин ўзбеклар даврозасига тўп киритди.

Иккинчи таймда, ўзбекистонликлар ташаббусни қўлга киритиб, иккита тўп киритди - 74 дақиқада Кенжа Тўраев, 86 дақиқада эса Олег Зотеев сурияликлар дарвозасини ишғол қилди.

Ўзбекистонлик футбол шарҳловчиси Акбар Ҳайдаров Озодлик билан суҳбатда Сурия жамоаси кучли рақиб экани, лекин ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонишига ишонишини айтган эди.

Қуйида Акбар Ҳайдаров билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик футбол ишқибози Аъзамжон асабини сақлаш учун ўйинни томоша қилмасдан интернет орқали фақат ўйин натижасини кузатиб турганини айтади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00
Бевосита линк

Яқинда якуний босқич саралаш ўйинларининг сўнгги икки тур учрашувида мағлубиятга учраган Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия Ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмадан мосуво бўлганди.

2012 йилги Лондон ёзги Олимпиада ўйинларига Осиё қитъаси учун 4 та йўлланма ажратилганди.

Шундан учтаси учинчи босқич саралаш беллашувлари натижаларига мувофиқ, ўз гуруҳларида энг кўп очко билан 1-ўринни эгаллаган Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония Олимпия терма жамоаларига насиб этди.

Гуруҳларида иккинчи ўринда бўлган Ўзбекистон, Уммон ва Сурия энди сўнгги тўртинчи йўлланма учун ўзаро кураш олиб боришади.

Плей-офф учрашувлари 29 март кунигача давом этади. Мусобақа ғолиби эса, 23 апрел куни Африка чемпиони Сенегал жамосини енгиши керак бўлади.

Плейофф доирасидаги кейинги учрашувни Ўзбекистон Олимпия термаси 29 март куни Уммон жамоаси билан ўтказади.
XS
SM
MD
LG