Линклар

logo-print
Хитой суди террорчилик, жумладан, Шинжон Уйғур мухториятида қотиллик содир этганликда айбдор деб топган уйғурни олий жазога ҳукм қилди.

Шинжондаги давлатга қарашли ахборот агентликлари Қашқар шаҳар суди Абдукарим Мамутини 26 март куни кечқурун ўлим жазосига ҳукм қилганини сешанба куни хабар қилди.

Суд материалларида Абдулкарим 2011 йил июл ойидан 2012 йил феврал ойигача диний экстремизм ва терроризм ғояларини ёйган ҳамда бошқаларни атрофига жалб қилгани билдирилган.

Хабарга кўра, Абдулкарим ўз гуруҳи аъзоларини пичоқлар ва болталар билан қуроллантириб Йеченг вилоятида 15 кишини ўлдирган, 14 киши яраланган.
XS
SM
MD
LG