Линклар

Ироқ пойтахти Бағдодда сўнгги йигирма йилдан ортиқроқ вақтдан бери илк бор Араб Лигаси саммити бўлиб ўтмоқда.

Режага мувофиқ сешанба куни молия ва савдо вазирлари, чоршанба куни ташқи ишлар вазирлари ва пайшанба куни давлат раҳбарлари учрашуви ўтказилади.

Олий даражали йиғилишда ташкилотга аъзо 22 давлатдан қанча давлат раҳбари иштирок этиши ошкор қилинмади.

Саммит хавфсизлигини таъминлаш учун Ироқ ҳукумати Бағдодга 100 мингдан ортиқ полиция ходимлари ва қўшинлар сафарбар қилинди.
XS
SM
MD
LG