Линклар

logo-print

Дунё етакчилари ядровий терроризмга қарши кескин чора кўрмоқчи


Жанубий Корея пойтахти Сеулда Ядровий хавфсизлик бўйича саммит тугади.

Йиғилиш охирида эълон қилинган баёнотда ядровий терроризмга қарши кескин чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Аммо бу борада янги келишувга эришилмади.

Баёнотда ядровий материаллар террорчилар қўлига тушиб қолмаслигини таъминлаш барча давлатларнинг “фундаментал масъулияти” экани билдирилган.

Айни пайтда, ҳужжатда давлатлар ядровий тахдидга қарши қандай курашмоқчи экани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Хабарларга кўра, саммитдан ташқари ўтказилган музокараларда асосан Шимолий Корея ва Эроннинг ядровий дастурлари муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG