Линклар

Ўзбекистон Озарбайжонга янги элчи тайинлади


Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси этиб тайинланган Шерзод Файзиев.

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси этиб тайинланган Шерзод Файзиев.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Файзиев Озарбайжондаги элчи миссиясини феврал ойида тугатган Исматулла Эргашевнинг ўрнини эгаллайди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, 1969 йилда туғилган Файзиев 2009 йил апрелидан бери Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.

Унга қадар, 2007 – 2008 йилларда Файзиев Москвдаги Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти Бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тошкент Давлат аграр университети ва Москвадаги Дипломатия академиясини битирган Шерзод Файзиев 1993 йилдан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG