Линклар

logo-print

БМТ: Ғарбдан бошпана изловчилар 20 фоизга кўпайди


БМТ сўнгги бир йил давомида Ғарб давлатларидан бошпана сўраб мурожаат қилган одамлар сони 20 фоизга, яъни, 370 мингдан 450 мингга кўпайганини маълум қилди.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ идораси 27 март куни эълон қилган ҳисоботга кўра, 2011 йилда ривожланган 44 давлатдан бошпана сўраганлар рўйхатида афғонистонликлар биринчи ўринни эгаллаган.

Хитой ва Ироқ фуқаролари рўйхатда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.

БМТ агентлиги бошпана изловчилар 20 фоизга кўпайганини Ливия, Сурия ва Кот-дИвуар каби давлатларда уруш ҳаракатлари бораётгани билан изоҳлаган.

Ҳисоботда ўтган йил 35 минг 700 нафар афғонистонлик бошпана сўраб, БМТ агентлигига мурожаат қилгани, бу 2010 йилга нисбатан 30 фоизга кўпроқ экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG