Линклар

БМТ Сурияда нобуд бўлганлар ҳақида янги маълумот эълон қилди


БМТ 2011 йил март ойида Сурияда Президент Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий норозиликлар бошланганидан шу кунга қадар тўққиз мингдан зиёд одам ўлдирилганини эълон қилди.

БМТнинг Яқин Шарқ тинчлик миссияси вакили Роберт Серри БМТ Хавфсизлик кенгашига Сурияда ўлганлар ҳақидаги янги маълумот “ишончли” ҳисоб-китобларга асосланганини айтди.

БТМнинг аввалги ҳисоботида Сурияда ўлганлар сони камида саккиз минг киши экани билдирилган эди.
XS
SM
MD
LG