Линклар

АҚШнинг диний эркинлик бўйича элчиси Тошкентга келди


Кеча Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сьюзан Кук бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар қилинишича, учрашувда диний эътиқод эркинлигигини таъминлашни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари борасида суҳбатлашилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган.

Бошқа тафсилотлар очиқланмади.

Ўзбекистон халқаро майдонда диний эркинликлар бўйича мамлакатда вазият ёмонлиги боис танқидга учраб келади.

Мустақил кузатувчилар¸ Ўзбекистонда ҳукуматга ëқмайдиган диний оқимларга эргашган мусулмонларга нисбатан мунтазам тазйиқ бўлаëтгани ва ҳозирда 10 мингдан ошиқ мусулмон диний эътиқоди боис қамоқда қолаëтганини айтадилар.
XS
SM
MD
LG