Линклар

logo-print
Жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистонда кўкрак бези саратонига чалинган аёлларни қўлловчи “Ҳаёт учун” хайрия марафони ўтказилади.

Маҳаллий матбуот ёйинлаган хабарларга кўра, ушбу тадбир Американинг Сьюзан Комен номидаги кўкрак саратонига қарши кураш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

Марафон давомида йиғилган маблағ ўзбекистонлик аёлларни бепул ташҳис қилиш ва кўкрак безига чалинган аёллар учун дори-дармон сотиб олишга сарфланиши айтилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатдаги ҳар 100 минг аёлнинг 15 нафарида кўкрак саратони аломатлари аниқланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош онкологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мирзоулуғбек Ғофурохуновнинг Озодликка айтишича, мамлакат бўйича бир йилда ҳар 100 минг аёлдан 5 нафари кўкрак саратони туфайли оламдан ўтмоқда.

2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган ташкилотлардан бири- “Аёллар кенгаши” жамоат ташкилоти томонидан кўкрак саратонига қарши кураш жамияти тузилди.

Ушбу жамият жорий йилнинг 20 январ куни Сьюзан Комен жамғармаси билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги шартномани имзолади.
XS
SM
MD
LG