Линклар

logo-print
Ироқ Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Арманистонда ўз элчихоналарини очишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда " Trend " агентлиги Ироқнинг Қозоғистон ва Тожикистон бўйича элчиси Собир Рожа Аббуд ал-Мусавий сўзларига таяниб хабар тарқатди.

Ал-Мусавийга кўра, Ироқ билан Марказий Осиёдаги давлатларнинг тарихи ва маданияти муштарак бўлиб, ушбу мамлакатлар билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш зарурдир.

Мусавий Хоразм, Бухоро ва Самарқанд Ироқ учун муҳим тарихий аҳамиятга эгалигини айтиб, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатларининг бирлашиши натижасида иқтисодий муваффақиятга эришиш мумкинлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG