Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон президент Башар ал-Ассад томонидан Кофи Аннаннинг Сурияга оид режаси қабул қилинганига муносабат билдириб, Ассаднинг сўзлари қанчалик жиддийлигини унинг амалдаги ишига қараб баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

Кеча Сурия ҳукумати БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг Сурия ҳукумати зўравонликларни тўхтатишини кўзда тутувчи режасини қабул қилганини эълон қилди.

Кофи Аннаннинг тинчлик дастурида Сурияда зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш, ҳукумат билан мухолифат ўртасида мулоқат бошлаш, инсонпарварлик ташкилотларига Сурияга эркин кириш имконини бериш кўзда тутилади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан, Россия ва Хитой ҳам Аннаннинг тинчлик дастурини маъқуллаган.

БМТ ҳисоб-китобича, Сурияда бир йилдан буён давом этаётган зўравонликларда 9000 дан зиёд, асосан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG