Линклар

New York Times ва CBS News ўтказган сўров натижаларига кўра, Афғонистондаги урушни қўлловчи америкаликлар сони кескин камайган.

Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи АҚШ ҳарбийлари ушбу урушга жалб қилинмаслиги керак эди, деб ҳисоблайди.

Тўрт ой аввал айни фикрдаги америкаликлар 53 фоизни ташкил қилган эди.

Қандаҳорда АҚШ аскари 17 нафар тинч аҳоли вакилини отиб ўлдиргани билан боғлиқ воқеа америкаликларнинг фикри ўзгаришига сабаб ўлароқ кўрилмоқда.

44 фоиз америкалик АҚШ ҳарбийлари белгиланган муддатдан аввал Афғонистондан чиқарилиши лозим деб ҳисоблайди.

2014 йил охиригача халқаро қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG