Линклар

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича экспертлар гуруҳини ташкил этишни режалаштирмоқда.

ШҲТ чегарачилари гуруҳи тузилади


27 март куни Тошкентда ўтган ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузулмаси Кенгашининг 20-йиғилишида бу борада махсус қарор қабул қилинди.

Ушбу экспертлар гуруҳига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойнинг чегара хизматларининг вакиллари киритилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар қилинишича, Тошкентдаги йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг террористик, айирмачилик ва экстремистик фаолиятни наркотиклар, психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳисобидан молиялаштириш каналларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш масалалари бўйича қўшма чора-тадбирлари режаси тасдиқланган.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида ўтказиладиган йирик халқаро тадбирлар пайтида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи доимий фаолият кўрсатувчи механизм ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг компютер тизимларидан террористик мақсадларда фойдаланиш хавфининг олдини олиш борасидаги қўшма чора-тадбирлар юзасидан ҳам келишиб олинган.

ШҲТ тарихи


ШҲТ 1996 йилда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан тузилган эди. Ўзбекистон унга 2001 йилда қўшилган.

2008 йилдан бошлаб штаб-квартираси Тошкентда жойлашган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритаётган идораси саналади.

2002 йил 7 июн куни таъсис этилган МАТТ Кенгаши ташкилотга аъзо давлатларнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириб боришини таъминлаб келмоқда.

Ўзбекистонвақти-қати билан ШҲТнинг турли тадбирларида қатнашишдан бош тортиб келади.

Жорий ойда Тожикистонда ўтказилган ШҲТнинг ҳарбий машқларида ҳам Ўзбекистон қатнашмади.

Ташкилотнинг илк қўшма ҳарбий машқлари 2003 йилнинг августида Қозоғистонда ўтказилган ва Ўзбекистон ўшанда ҳам қўшма табдирда қатнашишдан воз кечган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG