Линклар

logo-print
Кеча Нью Йоркдан Лас-Вегасга учаётган JetBlue авиакомпаниясига қарашли самолёт учувчи-капитаннинг руҳий таҳликага тушгани боис Техас штатидаги Амарилло аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Гувоҳларга кўра, капитан учувчилар хонасидан чиқиб, Эрон, Ироқ ва Афғонистондан таҳдид борлигини айтиб, самолёт салонида қичқира бошлаган.

Капитан Ал-Қоидани тилга олиб, самолёт бортида бомба борлигини айтган.

Йўловчилар ёрдамида капитанни куч билан ушланиб, самолёт энг яқин аэропортга қўндирилган.

Йўловчилар Лас-Вегасга бошқа рейс билан жўнатилган. Капитан эса тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG