Линклар

logo-print

Ўзбекистонга чой ва қаҳва келтириб сотган “West Land General Trading” компанияси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан иқтисодий жиноятларда айбланмоқда.

Прокуратура идорасидаги манбанинг маълум қилишича, бош қароргоҳи Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган мазкур компания 21 миллиард 464 миллион сўмдан ошиқ савдо тушумини яшириш, 6 миллиард 885 миллион сўмга яқин бож ва солиқларни тўламасликда айбдор, деб кўрилмоқда.

2008-2011 йилларда Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга олиб кирилган 3 миллион 255 минг килограмм қадоқланмаган чой баҳоси божхона расмийлаштирувида пасайтириб кўрсатилгани айтилмоқда.

Компанияда фаолият олиб борган бир неча афғонистонлик ва ўнга яқин ўзбекистонлик фуқаро ушбу жиноий ишга дахлдор, деб топилган.

“West Land General Trading” компаниясига Афғонистон фуқароси, асли ўзбек миллатига мансуб Абдул Кабир Имом Назар асос солган.

Ширкат Ўзбекистон бозорига 2004 йилда кириб келган.

Халқаро миқёсида фаолият юритувчи ширкат 2010 йили Афғонистоннинг Тоҳар вилоятида олтин қазиб олиш бўйича тендерда ютиб чиққанди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG