Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:19

Дубайда ўзбекистонлик аёл йўқолиб қолди


Маълумотларга кўра, Екатерина Коваликнинг Ўзбекистонда 5 ёшли қизи қолган.
Маълумотларга кўра, Екатерина Коваликнинг Ўзбекистонда 5 ёшли қизи қолган.

Бирлашган Араб Амирлиги расмийлари икки ярим ойдан буён яқинлари билан алоқага чиқмаётган ўзбекистонлик Екатерина Коваликни қидирмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган Gulf News нашрига кўра, аёл яқинлари билан охирги марта шу йилнинг 15 январ куни алоқага чиққан ва шундан сўнг бедарак кетган.

Екатерина Коваликнинг опасидан олинган маълумотларга кўра, ўзбекистонлик аёл 2011 йилнинг июл ойидан буён Дубайдаги “Mall of Emirates” супермаркетида ишлаб юрган. Миясида шиш топилганидан кейин эса у ишини ташлаб, ашёларини сотиб, Ўзбекистонга қайтишни режалаштириб юрган.

Жувон ғойиб бўлганидан кейин Екатеринанинг онаси унинг дўсти Роман Носировга мурожаат қилган, у эса Дубайдаги газеталар ва полиция орқали аёлни қидира бошлаган.

Романнинг Gulf News нашрига айтишича, “Катя масъулиятли қиз эди ва уйига мунтазам равишда қўнғироқ қилиб турарди”.

Бироқ, орадан шунча вақт ўтганига қарамай, Екатерина Ковалик уйга қайтмаган ва телефон қўнғироқларига ҳам жавоб бермаган.
XS
SM
MD
LG