Линклар

Олмаотада террор хуружлари фош этилгани иддао қилинди


Қозоғистон прокуратураси режаланган террор хуружларини қочқинликда юрган олигарх Мухтор Аблязовга боғламоқда.

Қозоғистон прокуратураси режаланган террор хуружларини қочқинликда юрган олигарх Мухтор Аблязовга боғламоқда.

Бугун Қозоғистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича¸ мамлакат Миллий хавфсизлик комитети 24 март куни Олмаотада амалга ошириш режаланган бир қатор террор хуружлари олдини олишга муваффақ бўлган.

Прокуратура даъвосича¸ жамоат жойларини портлатиш режаси ташкилотчиси 2009 йилдан бери хорижда қочиб юрган Қозоғистон фуқароси Александр Павловдир.

Махфий хизматлар таъкидича¸ Павлов Қозоғистонда қидирувга берилган мухолифат етакчиларидан бири Мухтор Аблязов тан қўриқчилари бошлиғидир.

Қозоғистон собиқ Энергетика¸ саноат ва савдо вазири Аблязов 2009 йилдан бери Ғарбда сиëсий қочқинликда яшамоқда.

Олмаотада олди олингани айтилаëтган террор хуружлари юзасидан жиноий иш очилган ва бир неча одам ҳибсга олинган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.
XS
SM
MD
LG