Линклар

logo-print
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон икки кунлик сафар билан бугун Теҳронга келди.

Бу ерда Анқара раҳбарининг Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Мажлис раиси Али Ларижоний билан учрашиши кутилмоқда.

Учрашувларда асосан Эрон ядровий дастури ҳамда Суриядаги зўравонликларнинг муҳокама қилиниши белгиланган.

Эрдўғоннинг турк матбуотига билдиришича¸ Теҳрон музокараларида асосан Суриядаги вазият муҳокама этилади.

Теҳронга жўнаш олдидан Эрдўғон Суриядаги зўравонликлар боис¸ ҳозирга қадар камида 17 000 суриялик Туркия ҳудудига қочиб ўтгани ва Анқара ҳукумати бу вазиятга томошабин бўлиб туролмаслигини билдирди.

Туркия жанубий қўшниси Сурия билан 1000 кмлик умумий чегарага эга.
XS
SM
MD
LG