Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси пайшанба куни Уммон жамоаси билан майдонга тушади. Ўйин дуранг натижа билан тугаган тақдирда ҳам Ўзбекистон Сенегал жамоаси билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Плей-офф доирасида 27 март куни ўтказилган Сурия билан ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон жамоаси уч очкони қўлга киритди.

Эндиликда Ўзбекистон - Уммон ўйинида устун келган жамоа 23 апрел куни Сенегалга қарши майдонга тушади.

Лондонда ўтадиган ëзги олимпиада ўйинларига ҳозирга қадар Осиë жамоалари саралаш ўйинларида ғалаба қозонган Жанубий корея¸ Япония ва Бирлашган араб амирликлари жамоалари йўлланма олди.

Олимпиада ўйинларида Британия¸ Габон¸ Марокаш¸ Миср¸ Беларус¸ Швейцария¸ Испания¸ Янги Зеландия¸ Бразилия ва Уругвай жамоалари ҳам қатнашиш ҳаққини қўлга киритдилар.
XS
SM
MD
LG