Линклар

Яман жанубидаги Аден шаҳрида Саудий Арабистонининг Ямандаги вице-консули Абдулла ал-Холидий қуролли гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилди.

Расмийларга кўра¸ қуролланган шахслар Саудий дипломатини ўз машинаси ëнида қўлга олиб¸ уни бошқа машинага солиб¸ номаълум томонга олиб кетганлар.
Ҳозирча бу ўғирлик ортида ким тургани маълум эмас.

Бу кейинги ойлар ичи Саудий вице-консулига қарши уюштирилган иккинчи ҳужумдир.
Аден вилоятига туташ Абян минтақасида Ал-Қоида жанггариларининг фаол экани айтилади.

Бундан аввал Яманда ишлаëтган ўзбек врачи ҳам Ямандаги қабилалар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG