Линклар

Чеченистонда маддоҳлар танлови эълон қилинди


Рамзан Қодиров ўз отаси портрети олдида.

Рамзан Қодиров ўз отаси портрети олдида.

Чеченистонда республиканинг марҳум президенти Аҳмад Қодировга бағишланган шеърият танлови эълон қилинди.

Чеченистон Миллий сиëсат¸ матбуот ва ахборот вазирлиги томонидан эълон қилинган бу танловда махсус тузилган ҳакамлар ҳайъати Аҳмад Қодировга бағишлаб ëзилган шеърларни уларнинг оригиналлиги¸ ëрқинлиги ва таъсирчанлигига кўра саралайдилар.

Танловга тақдим этиладиган шеърлар, шунингдек, чеченлар миллий ақидалари ва танланган мавзуга лойиқлиги асосида ҳам баҳоланади.

Шоирлар ўз шеърларини чечен ва рус тилларида¸ тўрт категория бўйича тақдим қилишлари мумкин.

Маддоҳлар танлови ғолиблари август ойида пойтахт Грознийда ўтказиладиган махсус маросимда эълон қилинади.

Аҳмад Қодиров Чеченистон ҳозирги президенти Рамзан Қодировнинг отаси ва у 2004 йил майида Грознийдаги ҳарбий парад пайтида уюштирилган бомба ҳужуми оқибатида ўлган эди.

Владимир Путинга яқин экани айтиладиган Рамзан Қодиров халқаро ҳуқуқ ташкилотлари томонидан Чеченистондаги инсон ҳуқуқларини поймол қилаëтган диктатор сифатида танқид қилинади.

Рамзан Қодиров томонидан Грозний марказида қурилган улкан масжидга Аҳмад Қодиров номи берилган. Чеченистонда президент отасига бағишланган турли маданий тадбирлар ўтказиш анъана тусига кирган.
XS
SM
MD
LG