Линклар

Қозоғистоннинг Беларусдаги элчиси Эрғали Болегенов давлатга қарашли қозоқ нефт ширкатлари Беларусдаги нефтни қайта ишлаш муассасалари эгалигини қўлга киритишга қизиқаëтганини билдирди.

Қозоқ элчисига кўра¸ Беларус нефт иншоотлари замонавий технологиялари ва нефтни яхши тозалаш имкони боис¸ сармоядорлар қизиқишини уйғотмоқда.

Элчи Болегенов шунингдек Қозоғистон Беларус нефтни қайта ишлаш заводларига кўпроқ хом-ашë етказиб бериш ва ўз нефтини Беларус ҳудуди орқали транзит қилишга ҳам қизиқаëтганини билдирди.

Элчининг таъкидлашича¸ айни кунларда Остона ва Минск расмийлари айни масалаларни Москва расмийлари билан муҳокама этмоқда.

Учала давлат¸ Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига аъзодирлар.
XS
SM
MD
LG