Линклар

"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан бири Ўзбекистондан, бири Россиядан қўнғироқ қилди. Бироқ иккаласи ҳам ўз Ўзбекистондаги муаммолардан гап очди.

“Тошкентда тўхтаб туриш мумкин эмас”

Тошкентлик журналист Зоҳиржон Жўрабоев пойтахтнинг жонкуярларидан.

Шаҳардаги камчиликлар тўғрисида ҳамкасбимиз вақти-вақти билан Озодлик орқали куюниб гапириб туради.

Бундан икки ойча муқаддам қилган чиқишида Зоҳиржон Жўрабоев Тошкентнинг мавзелардаги кўчалари аҳволи ўта ёмонлиги тўғрисида гапирган эди.

Эркин микрофонга 28 март куни мурожаат қилар экан, Зоҳиржон ака яна шу мавзуда ҳамда шаҳарда транспорт қатновини тартибга солиш соҳасидаги камчиликлар ҳақида гапирмоқчи эканлигини билдирди.

Тошкент шаҳри ободончилиги мавзуи куни кеча президент Каримов нутқида ҳам кўтарилгани боис ҳамкасбимизнинг айтганларини эшиттиришга қарор қилдик.

Хулосалар қилиш ҳуқуқи, ҳар доимгидай, сиз тингловчида қолади.

- Мен Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидан Зоҳиржон Жўрабоев бўламан. Ëшим 58да. Собиқ тележурналистман.

Озодлик: Ўзбекистон телевидениесида ишлаганмисиз?

- 20 йил ишлаганман.

Озодлик: Нечанчи йилда тўхтатдингиз телевидениеда ишлашни?

- 90 йиллар тўхтатдим.

Озодлик: Нима учун кетдингиз телевидениедан? Жуда ëш пайтда кетган экансиз.

- ...

Суҳбатнинг давоми қуйида тинглашингиз мумкин.


Ўзбекистоннинг плюси каттами ва минусими?

“Эркин микрофон”га 28 март куни Россиядан мурожаат қилган қашқадарёлик Улуғбек кейинги йилларда пайдо бўлган саволларига жавоб тополмаётганидан зорланди.

Биз Улуғбек билан гурунг қурар эканмиз, масалани кенгроқ олишга уриниб кўрдик.

- Ўзим асли қашқадарëликман. Исмим Улуғбек. Ëшим 38да.

Озодлик: Қаерда яшаяпсиз ҳозир?

- Ҳозир Свердловскда яшайман, Екатеринбургда.

Озодлик: Қанча бўлди у ерга бориб қолганингизга?

- 20 йиллар бўлди.

Озодлик: Охирги марта Ўзбекистонда қачон бўлдингиз?

- 8 ой олдин бўлганман.

Озодлик: Озодликнинг Эркин микрофонига нима учун телефон қилаяпсиз?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG