Линклар

logo-print
Сурия расмийлари президент Башар ал-Ассад мамлакатдаги қуролли можарони тўхтатиш юзасидан Араб лигасига аъзо давлат раҳбарларининг Бағдод саммитида қабул қилинадиган ҳар қандай ташаббусни рад этажагини билдирди.

Сурия Ташқи ишлар вазири Жиҳод Мақдиссийга кўра¸ Араб лигаси ўтган йил ноябр ойида Сурия аъзолигини тўхтатгандан бери¸ Дамашқ ҳукумати лига давлатлари билан фақат икки томонлама муносабатлар доирасида алоқа қилмоқда.

Айни пайтда¸ бугун БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Башар ал-Ассаддан Суриядаги зўравонликларни тўхтатишга оид Кофи Аннан таклифи ижросига зудлик билан киришишни сўради.

Сешанба куни Сурия ҳукумати БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннан тинчлик таклифини қабул қилганини билдирган эди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллэй Сурия расмийларини болаларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлаëтганликда айблади. Пиллэй хоним¸ Сурия қамоқларига ташланган юзлаб бола тақдири юзасидан жиддий ташвиш изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG