Линклар

АҚШ делегацияси Ўзбекистон "ютуқларини" тилга олди


АҚШ делегацияси таркибида Тошкентга келган диний масалалар бўйича мулозим Сюзан Кук.

АҚШ делегацияси таркибида Тошкентга келган диний масалалар бўйича мулозим Сюзан Кук.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида АҚШ ҳукумати делегацияси билан ўзбекистонлик журналистлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

АҚШ делегацияси таркибида бўлган АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Томас Мелиа ҳамда АҚШ ҳукуматининг диний эркинликлар бўйича расмийси Сюзан Кук Ўзбекистода инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳануз оғир экани, аммо баъзи ютуқлар ҳам кўзга ташлана бошлаганини эътироф этди.

Ушбу учрашувда иштирок этган мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга кўра, АҚШ расмийлари Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотоларда ҳануз инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги аҳволни ўнглаш устивор масала бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

- Улар ҳукуматнинг юқори мартабалари мулозимлари билан учрашишгани ва бу учрашувларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишганини айтишди. АҚШ ҳукумати учун инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлар ҳануз устивор эканини таъкидлашди, - дейди мустақил журналист.

Унинг сўзларига кўра, учрашувда журналистлардан кўплаб жиддий саволлар бўлган.

- Масалан, мен улардан "Учрашувларда сиёсий маҳкумлар озодлиги, мухолиф партияларнинг рўйхатга олиниши масаласини ҳам кўтардингизми?" деб сўрадим. Улар ҳай дейишдию, лекин тафсилотларга тўхталишмади, - дейди Абдураҳмон Ташанов.

У журналистлар ва АҚШ делегацияси билан учрашувдан сўнг томонлар ўртасидаги сиёсий мулоқот изчил ва Андижон воқеаларидан кейин кузатилмаган даражадаги бир илиқ нуқтага кўтарилган, деган хулосага келганини айтмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ делегацияси Тошкентга 25 март куни борган ва уларнинг сафари 29 март куни якунланади.

Қуйида журналист Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


XS
SM
MD
LG