Линклар

logo-print

Бугун Ўзбекистон-Уммон ўйини бўлади


 Ўзбекистон олимпия терма жамоаси.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси.

Бугун Вьетнамда плей-офф турнирида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон 14 март кунги ўйинда БАА жамоасига 3:2 ҳисобида ғалабани бой бериши орқали Лондонга тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконини қўлдан чиқарди, бироқ плей-офф ўйинида ғалаба қозонса¸ Олимпиадага чиқиши мумкин.

Плей-офф турнирида уч жамоа –Ўзбекистон, Сурия ва Уммон жамоалари ўзаро беллашмоқда.

27 март куни Ўзбекистон Сурия жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

25 мартда Уммон ва Сурия ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Уч жамоадан энг яхши кўрсаткич олган гуруҳ 23 апрел куни Англиянинг Ковентри шаҳрида якуний плей-офф ўйинида қатнашади ва ғолиб жамоа Лондон Олимпиадаси иштирокчисига айланади.
XS
SM
MD
LG