Линклар

Санкт-Петербургда 3-гуруҳ ногирони бўлган 25 ёшли маҳаллий аёлни зўрлашда айбланган икки ўзбекистонликнинг иши судга оширилди.

Санкт-Петербург Тергов қўмитасининг хабарига кўра, тергов жараёни қарийб олти ой давом этган.

Айблов хулосасига кўра, воқеа ўтган йилнинг 10 октябр куни ярим тунда содир бўлган.

Ўзбекистоннинг икки фуқароси спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда кар-соқов бўлган 25 ёшли аёлни куч билан машинага босиб номаълум жойга олиб боришган.

Тергов жараёнида аниқланишича, ўша жойда икки ўзбекистонлик аёлни навбати билан зўрлаган ва унинг пули, тақинчоқлари, мобил телефонини ўғирлаб, яширинганлар.
XS
SM
MD
LG