Линклар

Бу йил Қирғизистонда қишнинг чўзилиши ва оғир келиши оқибатида мамлакатнинг жануби-шарқидаги Чўнг-Олой ҳудудида чорванинг 33 фоизи, жами 20 минг атрофидаги жонивор ўлди.

Бу ҳақда кеча Қирғизистон парламентида маълум қилинди.

Қирғиз депутатлари мамлакат жанубида юзага келган вазиятни бартараф қилиш масаласини муҳокама қилди.

Депутат Эсенгул Исоков вазият оғир ҳудудларга зарурий ёрдамни етказиш учун самолётлар етарли бўлмаганини айтиб, бу ҳудудларга кўмак кўрсатиш учун Америка ва Россия базаларидан самолёт ижарага олиш учун ўз ойлигини ажратишини маълум қилди.

Қирғизистон метеорология маркази маълумотларига кўра, бу йил мамлакатда қиш бир ойга чўзилган. Ҳаво бироз илиши натижасида март ойида тоғли жойларда кўчкилар тушиб, бу кўчкилар остида қолган 9 киши ҳаётдан кўз юмган.
XS
SM
MD
LG